Биринчи марта плазма топшириш –
қадам-бақадам кўрсатмалар
қадам-бақадам кўрсатмалар
Хуш келибсиз!
Бизнинг ходим Сизни кутиб олади ва керакли ҳужжатларни тўлдиришга ёрдам беради. Илтимос, ўзингиз билан паспорт ёки ID картангизни олиб келишни унутманг.
Тиббий кўрик
Мутахассисларимиз мутлақо бепул қон таҳлилини оладилар ва Сизни тиббий кўрикдан ўтказадилар. Кўрик мақсади - донорлик Сизга зарар етказмаслигига ишонч ҳосил қилиш. Кўрикдан ўтаётганингизда биз бажонудил ҳамма саволларингизга жавоб берамиз. Агар Сиз плазмани доимий равишда топширишга қарор қилсангиз, бир йилда икки марта бепул кўрикдан ўтишингиз мумкин.
Қон плазмасини топшириш
Тиббий ходимларимиз Сизни донор креслосига олиб келади.
Сиз қулай ўрнашиб олганингиздан кейин у сизга плазмаферез аппаратини улайди. Аппарат автоматик тарзда қон ҳужайраларидан плазмани ажратади, уни йиғади, кейин эритроцитларингизни сизга қайтаради. Сўнгра организмда сув балансини тиклаш учун сизга тузли эритмалар юборилади.
Ҳаммаси тайёр!
Плазмаферез жараёнига боғлиқ ножўя таъсирлар жуда кам учрайди. Шифокорларимиз кўрсатмаларига албатта амал қилинг, кун охиригача кўп суюқлик ичинг, тўйиб овқатланманг ва чарчаб қолманг. Пул компенсатсияси хар бир муваффақиятли ташрифингиздан сўнг Сизнинг банк картангизга автоматик тарзда ўтказилади.
Плазма донорлигига қандай тайёргарлик кўриш керак
Қайта қон плазмасини топширинг!
Биз сизнинг плазмангиздан ҳаётий муҳим дори воситаларини тайёрлаш учун фақат Сиз қон плазмасини кейинги марта топширганингиздан кейин фойдалана оламиз. Шунинг учун Сиздан максимум олти ой ичида иккинчи марта қайта келишингизни сўраймиз. Агар бундай қилмасангиз, Сиз малакали донорлар руйхатига киритилмайсиз ва қон плазмаси донори бўлолмайсиз.
Компенсация
Плазма топшириш
1 донация
100 000 сўм
2 донация
400 000 сўм
3 донация
250 000 сўм
4 донация
250 000 сўм
5+ донация
250 000 сўм
Донация учун компенсацияни сўмда марказимизда қон топширгандан кейин дарҳол олишингиз мумкин, узкард/хумо картасига пул ўтказиш йўли билан
Буюртма қолдириш
Буюртма қолдириш
Марказларни излаш
Метро станцияси
Ишлаш тартиби
Haemalogic "Feruza"
Toshkent, M Ulug‘bek tumani ko‘chasi Feruza, 21B
Buyuk Ipak Yo'li, 14-avtobus
08:00 - 17:00 ПН-СБ, ВС-выходной